Инсон ҳаётда жамиятнинг бошланғич таркиби бўлмиш оила сари қадам қўяр экан, бўлғуси жуфти ҳалолни танлашда ўта ҳам синчков бўлиши керак. Ҳолбук, турмуш деганлари одатда бир неча йиллик эрмак эмас, балки бир умрлик карвон. Нафақат бир умрлик, балки охиратга улангувчи риштадир.
Ундан ташқари келажак авлодларининг қандай тарбия топиши ҳам айнан умр йўлдошига кўп томонлама боғлиқ. Бир умрлик ҳаёт йўлдоши танлашда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг насиҳатларига амал қилсин.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Хотин киши тўрт (нарса) учун никоҳланади – моли учун, насаби учун, чиройи учун ва дини учун. Сен диндорини танлагин, қўлинг тупроққа қоврулгур! (яъни “барака топгур” маъносида”) деганлар. (Бухорий ва Доримий ривоятлари)
Нақл қилишларича ёш қози йигит уйланмоқчи бўлиб маҳалласидаги кекса яҳудийнинг ҳузурига маслаҳат сўрагани борди. Яҳудий аввалига “Сен ўзинг олимсан, ўзинг яхши биласан” деди. Йигит унинг тажрибаси борлиги учун маслаҳатга келганини изҳор қилгач кекса яҳудий:
— Ундай бўлса эшит! – деди, − Насронийлар чиройлигини танлайди, яҳудийлар бойини танлайди. Араблар одатда насабига эътибор қилади. Аммо сенинг пайғамбаринг диндорини танлашни буюрган.
Ҳақиқатан ҳам насронийларга мансуб миллатлар ташқи гўзалликка эътибор берганликларидан аёлларнинг қоматларини намойиш қилувчи гўзаллик танловлари кўпроқ ўшаларда бўлади. Гўзаллик тимсолининг акси бўлган тасвирий санъат асосан насроний миллатларга мансуб бўлган юртларда кенг ривожлангани, хусусан уйғониш даврининг буюк рассомлари насроний миллатларга мансуб бўлгани ҳам фикримизга далил бўлади.
Араблар ўзидан олдинги қанча насабларни яхши билиши ҳам қариянинг сўзини тасдиқлайди. Насабга ҳам эътибор берган яхши. Чунки фарзандга насабдаги тарбиянинг таъсири бўлиши табиий. Бироқ насабли хонадондан ҳам ахлоқсиз фарзандлар бўлиши ҳам мумкин.
Яҳудийлар бойликка ружуъ қилиши ҳам маъруф ва машҳур.
Албатта, ҳар томонлама мукаммал бўлган умр йўлдошини топган яхши. Бироқ таъассуфлар бўлсинки, бир инсонда тўла камолот бўлиши амри маҳол.
Чирой ўткинчи эканлигини яхши биламизу, лекин негадир кейинги пайтларда чиройига кўпроқ эҳтимом берилмоқда. Менга чиройли хотинга уйланган йигитнинг бир сўзи қаттиқ таъсир қилган. Ўша чиройли хотини билан рўзғори бўлмай кейинги ҳаётига йўлдош истар вақтида ўйчан нигоҳини бўшлиққа тикканча: “Чиройли дегани билан янгилигида бир ой-икки ой билинар экан. Кейин эса ҳаммаси ҳам бари бир ўша хотин экан-да! Олдида томоша қилиб ўтирмас экансиз”, − деган эди.
Бир умрлик ҳаёт йўлдоши танлашда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг насиҳатларига амал қилсин.
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Хотин киши тўрт (нарса) учун никоҳланади – моли учун, насаби учун, чиройи учун ва дини учун. Сен диндорини танлагин, қўлинг тупроққа қоврулгур! (яъни “барака топгур” маъносида”) деганлар. (Бухорий ва Доримий ривоятлари)
Нақл қилишларича ёш қози йигит уйланмоқчи бўлиб маҳалласидаги кекса яҳудийнинг ҳузурига маслаҳат сўрагани борди. Яҳудий аввалига “Сен ўзинг олимсан, ўзинг яхши биласан” деди. Йигит унинг тажрибаси борлиги учун маслаҳатга келганини изҳор қилгач кекса яҳудий:
— Ундай бўлса эшит! – деди, − Насронийлар чиройлигини танлайди, яҳудийлар бойини танлайди. Араблар одатда насабига эътибор қилади. Аммо сенинг пайғамбаринг диндорини танлашни буюрган.
Эркинжон Ҳусанов. Асака т. «Марқаюз» жомеъ масжиди имом хатиби
Улуғбек қори Йўлдошев
