Умaр ибн Xaттoб разияллoҳу aнҳу: «Aввaл oдoб, сўнг тaълим бeринглaр», дeдилaр.
Aбу Aбдуллoҳ Бaлxий: «Нaфснинг oдoби илмнинг oдoбидaн кўпрoқ, илмнинг oдoби илмнинг ўзидaн кaттaрoқ», дeгaнлaр. (Бўстoнул oрифин. Aбу Лaйс Сaмaрқaндий)
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Одоби йўқ кишининг илми йўқдур.
Сабри йўқ кишининг дини йўқдур.
Тақвоси йўқ кишининг Аллоҳга яқинлиги йўқ».
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи “Адабул муфрад” китобларида одобнинг таърифида шундай деганлар: “Одоб барча яхши ва эзгу хислатларни ўз ичига олади. «Адаб» — чақирмоқ маъносида бўлиб, кишиларни яхшиликка чақиргани, ёмонликдан қайтаргани учун шу хислат «одоб», деб аталган” .
Одоб ҳар жабҳада зарур. Юриш, туриш, овқатланиш, сўзлашиш, кийиниш, одамлар билан мулоқотда бўлиш ва ҳоказо. Ҳар бири ҳам зарур, ҳар бири ҳам муҳим. Жумладан кейинги асримизда пайдо бўлган бир жабҳа борки, унинг ҳам ўзига яраша одоблари бор. яъни ижтимоий тармоқлар одоби.
Ижтимоий тармоқлар маълум даражад эркин эканлигидан фойдаланиб, ҳар ким ўзича бор бисотини намоён қилавериши, хоҳлаган сўзини ёзавериши, хоҳлаган фикрини билдиравериши ҳам одобдан эмас.
Ушбулар эса ижтимоий тармоқнинг одобларидандир. Буни тармоқларда қатнашувчи ҳар бир мўмин билиши ва амал қилиши лозим:
Ниятни яхши қилиш;
Пайғамбаримиз машҳур ҳадисда шундай дейдилар:
إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ
“Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир…” (Имом Бухорий ривояти).
Интернетга киришдан аввал умрнинг қадрини ёдга олиш;
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
لَا تَزُولُ قَدَمَا ابْنِ آدَمَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ عِنْدِ رَبِّهِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ خَمْسٍ: عَنْ عُمْرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ وَعَنْ شَبَابِهِ فِيمَا أَبْلَاهُ وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا أَنْفَقَهُ وَمَاذَا عَمِلَ فِيمَا عَلِمَ (رواه الإمام الترمذي)
“Қиёмат куни беш нарса ҳақида сўралмагунича Одам боласининг қадами Парвардигори ҳузуридан силжимайди: умрини қандай ўтказгани, ёшлигида қандай ишлар қилгани, бойликни қаердан топиб, қаерга сарфлагани ва билган нарсаларига қай даражада амал қилгани (сўралади)” (Имом Термизий ривояти).
Интернетдан олинадиган ва тарқатиладиган барча маълумотлар шариатимиз рухсат берган нарсалар бўлиши керак;
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
يَعْلَمُ خَائِنَةَ الْأَعْيُنِ وَمَا تُخْفِي الصُّدُورُ
яъни:“(Аллоҳ) кўзларнинг хиёнатини (қараш ман этилган нарсага ўғринча кўз ташлашини) ҳам, диллар яширадиган нарсаларни (ёмон ниятларни) ҳам билур”(Ғофир сураси, 19-оят).
Болалар интернетдан фойдаланганда уларни ҳеч ҳам қаровсиз қолдирмаслигимиз керак;
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
اِنَّمَا مَثَلُ الجَلِيسِ الصَّالِحِ وَالجَلِيسِ السَّوْءِ كَحَامِلِ الْمِسْكِ وَنَافِخِ الْكِيرِ فَحَامِلُ الْمِسْكِ اِمَّا اَنْ يُحْذِيَكَ وَاِمَّا اَنْ تَبْتَاعَ مِنْهُ وَاِمَّا اَنْ تَجِدَ مِنْهُ رِيحًا طَيِّبَةً وَنَافِخُ الْكِيرِ اِمَّا اَنْ يُحْرِقَ ثِيَابَكَ وَاِمَّا اَنْ تَجِدَ رِيحًا خَبِيثَةً »
яъни: “Яхши ҳамроҳ ва ёмон ҳамроҳнинг мисоли атир сотувчи ва темирга дам урувчи кабидир. Атир сотувчи ё сенга хушбўйлик суртиб қўяди ё ундан хушбўйлик сотиб оласан ё ундан келаётган хушбўй ҳиддан баҳра оласан. Темирга дам урувчи эса ё кийимингни бир четини куйдириб қўйиши мумкин ё ундан келаётган қўланса ҳид димоғингни ачитади” (Имом Муслим ривояти)
Интернетдаги ўзаро алоқаларда ҳам динимиздаги умумий қоидаларга риоя қилиш, ман қилинган ишлардан қайтиш асос бўлиши керак;
Интернетдаги ўзаро алоқаларда мусулмон киши ўзига тақво, яхши гумон, бағрикенглик ва чиройли хулқни лозим тутиши керак;
Интернет орқали ўзга жинс вакиллари билан алоқа қилишда номаҳрамлик масаласига жуда эҳтиёт бўлиш керак;
Интернет орқали ўзаро алоқада ёлғон, уйдирма хабарлар, сурат, аудио ва видео маҳсулотларини тарқатмаслик талаб қилинади.
Шаҳобиддин Парпиев. Асака туманидаги «Муҳаммадсолеҳ» жоме масжиди имом-хатиби
Жума тезисларидан фойдаланилди
