Оиша онамизнинг саҳовати
Оиша онамиз разияллоҳу анҳонинг ҳузурига бир мискин тиланчилик қилиб келди. Онамиз рўзадор эдилар. Уйида бир дона нондан бошқа ҳеч вақо йўқ эди. Жориясига:
— Унга ўшани бериб юбор! – деди.
— Сизга ифторликка ундан бошқа нарса йўқ-ку? – эътироз билдирди жория.
— Унга ўшани бериб юборавер! – деди. Жория бериб юборди. Кечки пайт қўй гўшти билан буғдой уни аралашган гўштли нонга ўхшаш арабларнинг “кафануш-шоти” егулигини ҳадя қилишди. Оиша онамиз жориясига айтдилар:
— Мана бундан егин! Бу сенга обинонингдан кўра яхшироқ-ку!
Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
(“Қабасот”дан)
