Абу Убайда ибн Жарроҳ

Абу Убайда ибн Жарроҳнинг жўмардлиги
Шомдаги мусулмонлар орасида вабо касали тарқаб қолди. Мўминларнинг амири Умар разияллоҳу анҳу лашкарбоши Абу Убайда ибн Жарроҳ разияллоҳу анҳуга ушбу мазмунда хат юборди: “Сен бўлмасанг ҳал бўлмайдиган ҳожатимиз чиқиб қолди. Агар хатим сенга кечаси етиб борса, эрталаб йўлга туш. Агар кундузи етиб борса, кечаси йўлга туиб тезда етиб кел!”
Хат етиб келгач Абу Убайда ўқиб кўриб халифа ўзининг ҳузурига чақиртирганининг сабабини англаб жилмайди ва асҳобларига айтди:
— Аллоҳ Умарга раҳм қилсин, унинг ҳожатини тушундим. У боқий қолмайдиганни боқий қолдиришни хоҳлабди.
Сўнг жавоб хати ёзди: “Эй мўминларнинг амири! Менга бўлган ҳожатингни тушундим. Мени ўз талабингдан холи қил. Мен лашкар орасидаман. Ўз нафсимга рағбат қила олмагайман!”
Абу Убайда разияллоҳу анҳу лашкарни ташлаб, ўз жонини қутқаришни рад қилди ва ўша вабо касалидан вафот этди.

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
(“Қабасот”дан)