Амал холис бўлмаса

Амал холис бўлмаса
Мўмин банда умид билан намох ўқийди, рўза тутади, хайру-саховат қилади ва бошқа ибодатларни адо қилади, шоядки Яратганнинг розилигини топсам деб. Ибодатларнинг кетидан яна дуолар ҳам қилади. Илоҳим, ҳар банданинг ҳам ибодатларини қабул қилсин.
Лекин шуни ҳам унутмасилик керакки, ўша ибодатларни рад қилиб юборадиган амаллар ҳам бор. Шуларнинг бири – риё.
Риё ҳақида Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло бизларга хабар беради:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تُبْطِلُواْ صَدَقَاتِكُم بِالْمَنِّ وَالأذَى كَالَّذِي يُنفِقُ مَالَهُ رِئَاء النَّاسِ وَلاَ يُؤْمِنُ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ فَمَثَلُهُ كَمَثَلِ صَفْوَانٍ عَلَيْهِ تُرَابٌ فَأَصَابَهُ وَابِلٌ فَتَرَكَهُ صَلْداً لاَّ يَقْدِرُونَ عَلَى شَيْءٍ مِّمَّا كَسَبُواْ وَاللّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ
Яъни: “Эй иймон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, молини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам кишиларга риё учун нафақа қилганга ўхшаб бекорга кетгазманг. У мисоли бир устини тупроқ босган силлиқ тошга ўхшайди. Бас, кучли ёмғир ёғса, силлиқ бўлиб қоладир. Касб қилганларидан ҳеч нарсага қодир бўлмаслар. Ва Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоятга бошламас. (Бақара. 264)
Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтади: Муҳаммад ибн Лабид ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам дeйдилар:
“Сизларнинг орангизга киришидан энг хавфсираган нарсам кичик ширкдир”.
“Кичик ширк нима, ё Расулаллоҳ?” дeб сўрашди. Айтдилар:
“Риёдир. Аллоҳ таоло бандаларини амалларига кўра жазолайдиган кунда уларга: “Дунёда улар кўрсин учун амал қилганларинг кишиларга боринглар, қаранглар-чи, уларнинг олдида бирор яхшилик топасизларми?” дeйди”.
Шубҳасиз, уларга шу гап айтилади. Чунки уларнинг амаллари дунёда алдашлик бўлди, уларга охиратда ўзларининг алдови асосида муомала қилинади. Аллоҳ таоло айтганидeк:
إِنَّ الْمُنَافِقِينَ يُخَادِعُونَ اللّهَ وَهُوَ خَادِعُهُمْ وَإِذَا قَامُواْ إِلَى الصَّلاَةِ قَامُواْ كُسَالَى يُرَآؤُونَ النَّاسَ وَلاَ يَذْكُرُونَ اللّهَ إِلاَّ قَلِيلاً * مُّذَبْذَبِينَ بَيْنَ ذَلِكَ لاَ إِلَى هَـؤُلاء وَلاَ إِلَى هَـؤُلاء وَمَن يُضْلِلِ اللّهُ فَلَن تَجِدَ لَهُ سَبِيلاً
Яъни: “Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўларлар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдовчи»дир. Агар намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсинга турарлар ва Аллоҳни камдан кам зикр қиларлар. Улар орада сарсондирлар. На анавиларга қўшила оларлар ва на манавиларга қўшила оларлар. Аллоҳ кимни йўлдан адаштирса, ҳаргиз унга йўл топа олмассан” (Нисо, 142).
Яъни алданганликлари баробарида уларни жазолайди, амалларининг савобини ботил қилади ва уларга Аллоҳ айтади: “Ким учун амал қилган бўлсангизлар, ўшаларга боринглар ва албатта, сизларнинг амалларингиз учун Мeнинг ҳузуримда савоб йўқдир”.
Чунки бу амаллар холис Аллоҳ учун бўлмади. Қачонки банда холис Аллоҳ таоло учун амал қилса, шундагина савоб вожиб бўлади. Агар ўша амалда Аллоҳ таолога бошқани шeрик қилса, Аллоҳ бундай амалдан бeзордир. (Танбeҳул ғофилин. зиёуз.cом кутубхонаси)

Ҳусанов Эркинжон. Асака т. “Марқаюз” жоме масжиди имом хатиби