Ақлли инсон

Ақлли инсон қандай бўлади? Албатта ҳамма ҳам камтарлик қилиб ақллилилкни даъво қилмас-да, ҳар ҳолда ўзини нодон санамайди. Бироқ ҳар бир нарсанинг ўзига яраша тариф ва сифатлари бўлгани каби ақлли бўлишликнинг ҳам сифат ва аломатлари бор.
Ҳар бир инсон ўз дунёқараши ва ўлчови билан белгиловчи мезоннинг аниқ кўрсатмалари ҳам бор. Бу – Ислом таълимотларидаги жавоблар.
Хусусан ақл бобида Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар:
Ақлли кишининг гаплари ўлчовли, ўрнида ишлатилган бўлади. Оқил беҳуда гап гапирмайди, аск ҳолда, фойдали гаплари ҳам йўқолади. Сўралмаган нарсага жавоб бермайди, чунки бу ишда енгил табиатлилик, ақли камлик ва нодонлик белгиси бор. Оқил киши бесабаб ғазаб қилиши лойиқ эмас.
Абдуллоҳ ибн Аббосдан (розияллоҳу анҳумо): «Бу илмга нима билан этишдингиз?» деб сўраганларида, «Сўровчи тил, ақлли қалб, малолланмайдиган юрак ва меҳнаткаш қўл билан», деганлар. (Бўстонул орифийн. Абу Лайс Самарқандий. зиёуз.cом кутубхонаси)
Билинг, албатта ҳар бир оқил киши тилини барча сўзлардан сақламоғи лозим. Фақатгина манфаат бўлгандагина гапириши лозим. энди қачонки гапириш ва гапирмасликдаги манфаат баробар бўлиб қолса, гапирмасдан тилни тиймоқ суннат амалдир. Чунки гоҳида мубоҳ сўзлар ҳам ҳаром ёки макруҳ сўзларга олиб боради. Одатда кўпинча шунақа ишлар бўлади. Омон қолишни эса бирорта нарсага алмаштириб бўлмайди.
Абу Ҳурайрадан (разияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам):
«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон кeлтирса, яхши сўз айтсин ёки жим турсин», дeдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Бу ҳадис агар яхшилик бўлсагина гапирмоқ лозимлигини кўрсатмоқда. Агар гапида манфаат бўлмаса, сўзламаслиги лозим. (Риёзус солиҳийн. Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий. зиёуз.cом кутубхонаси)
Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) таъкидлаганларидек: «Ақлли инсон шундай кишидирки, Раббига итоат қилади». Яъни, ақлли одам Аллохга итоатда, жоҳил эса исёнда бўлгани учун шундай дейилган. Бу бир исломий нуқтаи назардир. Энг тўғриси хам шудир.
Бугун дунё ҳаётида кўрилаётган ривожланишнинг биз кўзда тутган ақл билан хеч алоқаси йўқ. Бунга дунё ақли дерлар. Диндорда ҳам, динсизда ҳам бўлади. Биз мурод эттан ақл дунё ортига, сўнггига боқиб, борлиқларнинг соҳиби Аллоҳ таолони танишни, Унга бандалик қилишни ва амрига бўйсўнишни ўргатади.
Исён водийларида кезганлар аҳли иймон назарида жоҳилдирлар. Расулуллоҳ Абу
Дардо (разияллоҳу анҳу) га хитобан:
«Ақлингни зиёда қилки, Раббингга яқинлигинг ҳам зиёда бўлсин», — дейилганда:
— Ақлимни қандай зиёда қила оламан? — деган.
— Ғазаби илоҳийга сабаб бўладиган гунохлардан сақлан. Ва илоҳий фарзларни адо эт. Шунда ақлли бўласан. Сўнгра нафл ибодатларни кўпайтирки, дунёвий ақлинг ортсин. Шу йўл билан Раббингга қурбат ва иззатинг зиёда бўлсин.
Шунинг учун Имом Ғаззолий бундай деганлар:
Яъни, Аллоҳ наздида тўнғизларнинг (ёмонларнинг) энг каттаси, Унга итоат этмаганидир. Ақл аслида, инсонни Аллоҳ азза ва жаллага итоатга олиб боради. Ҳақ субханаҳу таолога мухолифат бўлган ишлар ақлнинг нурини сўндиради, уни фасод қилади. Зеро, исён-душман, ақл эса нурдир. Шунинг учун ақли жойида бўлган кимса Аллоқ азза ва жаллага исён этмайди. Аллоҳ азза ва жалланинг азаматини, ҳамма нарсани кўриб, билишини билади ва берган неъматларини кўз олдига келтиради. (Ичкилик — иймон заволи. Муҳаммад Зоҳид Қўтқу. ziyouz.com кутубхонаси)

Бахтиёржон Хайитбоев. Асака т. «Мулла Абдулазиз» жомеъ масжиди имом хатиби