Дақиқа қадри

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Қиёмат кунида банданинг иккала қадами то тўрт нарсадан сўралмагунча жойидан жилмайди; умрини қандай ўтказгани, ёшлигида нима қилгани, молини қаердан топиб нимага сарф қилгани, илмига қай даражада амал қилгани ҳақида”.
Яна марҳамат қилганлар:
“Беш нарсани беш нарсадан олдин ғанимат билинг: кексаликдан олдин ёшликни, бетобликдан олдин саломатликни, фақирликдан олдин бойликни, бандликдан олдин бўш вақтингни, ўлимингдан олдин тирикликни ғанимат билинг ”.
Биз нуқул ҳеч нарсага улура олмаётганимиздан шикоят қиламиз. Лекин ҳар куни нималарга улгура олаганимизни кўп ҳам эътиироф этмаймиз. Яна энг ёмони сарфлаган вақтларимиз кўпроқ абадият сарими ёки ўткинчи дунё учунми, ўзимизни имтиҳон қилмаймиз. Шунинг учун саноқсиз дақиқаларни қўлдан бой бераверамиз. Ушбу манбаларни ўқиб, ўтказган умримиздан хижолат бўлиб етамиз:
Муҳаддис, фақиҳ Имом Нававий (раҳимаҳуллоҳ) ўзининг қисқа умри (40 йил) давомида 500 та китоб таълиф қилган.
– Муҳаддислар султони Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) илм сирлари билан қизиқиб, дунё кезиб, олтмиш мингдан зиёд ҳадис тўплаганида, эндигина 16 ёшдан ошганди. Шунингдек, у зотнинг қисқа 63 йиллик умри мобайнида амалга оширган ишлари бутун умрига таққос¬ланса, 63 йилдан ҳам бир неча баробар ортади.
– Ибн Жавзий (раҳимаҳуллоҳ) оламдан ўтгач, барча илмий ишлари яшаган кунларига бўлин¬га¬нида, кунига 11 бетдан тўғри келган экан. Бу дегани, ҳаёти давомида тайёр ишни кўчириш эмас, балки ўзининг меҳнати билан ҳар куни 11 бетдан асар ёзи¬ш керак. Албатта, буни бошидан ўтказган киши билади, жуда қийин, деярли иложи йўқ иш. У зот вафот этгач, кишилар қаламларининг тўпланган қирин¬ди¬сидан сув иситиб, у зотни ювишган.
– Имом Нававий (раҳимаҳуллоҳ) зикр қилишича, Курз ибн Вабра Қуръони каримни кечаси ҳам, кундузи ҳам тўрт марта, Ибн Идрис (раҳимаҳуллоҳ) эса уйида тўрт минг марта хатм қилган. Имом Шофи¬ъий (раҳимаҳуллоҳ) Рамазонда олтмиш марта, Имом Бухорий эса ўттиз марта хатм қилган. Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ) кунда уч юз ракат намоз ўқир эканлар.
– Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) кунда ўн икки минг марта, Холид ибн Марвон эса юз минг марта тасбеҳ айтар эди.
– Ҳозирда ҳам кунда Ихлос сурасини минг марта ўқийдиган, Қуръони каримни хатм қиладиган, ўн беш минг тасбеҳ айтадиган кишилар учрайди.
– Абу Талҳа Ансорий (раҳимаҳуллоҳ) қирқ йил рўза тутганлар. Ибн Мусаййиб (раҳимаҳуллоҳ) олтмиш маротаба ҳаж қилганлар. Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ) олтмиш ёшида минг масалага далил асосида фатво берганлар.
– Ибн Ҳазм (раҳимаҳуллоҳ)нинг барча китоблари ёниб кетади. Шунда у зот уларнинг ҳаммасини ёддан айтиб берганлар. Имом Қатода (раҳимаҳуллоҳ) бир туя китобни ёд олганлар. Имом Шаъбий (раҳимаҳуллоҳ): “Оқ нарсага ёзилган ҳар бир нарсани ёд олдим”, деганлари ривоят қилинади.
– Ҳиндистон диёрида яшаган ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий (раҳимаҳуллоҳ) қисқа умри давомида бир ярим минг китоб ёзадилар. Шунингдек, ўзидан кейин кўпгина муршид ва валий даражасига эришган шогирдлар ҳам қолдирганлар.
– Имом Ибн Жарир Табарий Қуръони каримни 30 минг вароқ тафсир қилишни қасд қилиб, асҳобларига: “Қуръонни тафсир қилишда ҳаракат қилмайсизларми?”, деганида, улар: “Бу иш ниҳоясига етмасданоқ, умрлар ўтиб кетади”, дейишди.
Шунда аллома тафсирларини 3 минг вароқ атрофида қисқартиради. Шунингдек, Одам (алайҳиссалом)дан бошлаб, ҳозиргача бўлган тарихни ҳам 30 минг вароқ ёзишни қасд қилганида, улар юқоридаги гапни такрорлашди. У зот: “Албатта, биз Аллоҳникимиз, ғайрат-интилиш ўлди” дея уни 3 минг вароққа қисқартирганлар.
Имом Хатиб (раҳимаҳуллоҳ) Самсимий бундай деганини эшитадилар: “Ибн Жарир қирқ йил атрофида ҳар куни қирқ вароқ китоб ёзарди”. У зот (224–310 – 86 йил) ҳаёти давомида ёзиб қолдирган китоблари 358 минг вароқни ташкил қилади.
Агар балоғатгача бўлган ёшини тахминан, 14 йил деб эътиборга олиб, уни 86 дан айирсак, 72 йил қолади. Шунда, у зот умрининг ҳар бир кунида 14 вароқдан китоб ёзгани келиб чиқади. Шундай қилиб, у зотнинг балоғат ёшидан ташқари, яъни 72 йил умрини 14 га кўпайтирсак, тасниф қилган китоблари мажмуаси келиб чиқади.
Муҳаммадсобир Иминов. Асака туманидаги Ҳазрат Умар масжиди имом хатиби
(ушбу манбадан фойдаланилди: muslim.uz)