Муқаддас динимиз таълимотларида рўзғор тебратиш учун касб-ҳунар қилишликка тарғиб қилинади. Кўпчилик уламолар касб-ҳунар қилишлик вожиб деганлар. Бунга бир қанча ҳужжат ва далиллар келтирилган. Жумладан, Aллoҳ тaoлo фaрзлaрини фaрз қилди. Бaндaлaр фaрзлaрни aдo қилиши учун либoс вa нaфс oзуқaсигa муҳтoж. Бaндa бунгa фaқaт кaсб қилиш билaн эришaди. Aллoҳ тaoлo марҳамат қилади:
فَإِذَا قُضِيَتِ الصَّلَاةُ فَانتَشِرُوا فِي الْأَرْضِ وَابْتَغُوا مِن فَضْلِ اللَّهِ وَاذْكُرُوا اللَّهَ كَثِيراً لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
“Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз”. (Жумъa, 10)
Ойша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар:
عن عائشة قالت قال النبي صلى الله عليه وسلم إن أطيب ما أكلتم من كسبكم وإن أولادكم من كسبكم . رواه الترمذي والنسائي وابن ماجه . وفي رواية أبي داود والدارمي إن أطيب ما أكل الرجل من كسبه وإن ولده من كسبه
Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Киши ейдиган нарсаларнинг энг покизароғи ўз қўли билан касб қилганидандур. Албатта, фарзанди ҳам касбидандир”.(Оиша разияллоҳу анҳодан Абу Довуд, Насаий, ибн Можа ривоятлари)
Улуғбек қори Йўлдошев
