07 феврал куни масжидимизнинг янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов бошчилигида вакиллик ходимлари, Асака туман бош имом-хатиб Олимжон домла Раҳимов ва бир қанча меҳмонлар ташриф буюришди.
Пешин намозидан сўнг вилоят бош имом хатиби табрик сўзи қилди.
