Мўмин-мсулмонлардан қилиб яратганига чексиз шукрлар қиламиз. Мўмин инсон борки икки дунёда саодатли бўлишни орзу қилади. “Муъминун” сурасининг 1-11 оятларда мусулмонлар комилликка эришиш учун зарур бўладиган сифатларнинг бир нечтаси баён қилинади. Келинг, ушбу оятлар билан танишамиз.
“Мўминлар нажот топдилар”. . قَدْ أَفْلَحَ الْمُؤْمِنُونَ (
“Мўмин” сўзи луғатда: “тасдиқ қилувчи” демакдир. Шариат истелоҳида: “Муҳаммад соллоллаҳу алайҳи авсаллам олиб келган шариатни тил билан иқрор ва қалб билан тасдиқ қилишдир”. Кимки икки шаҳодат калимасини айтиб, тилда иқрор ва қалбда тасдиқ қилса, мўмин ҳисобланади.
“Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар”. الَّذِينَ هُمْ فِي صَلَاتِهِمْ خَاشِعُونَ
“ўзларини камтар тутувчидирлар” жумласи “хошиъун” калимаси билан баён қилинган. Хушуъ (камтар тутишлик)нинг тарифи: “Қалби қўрқиб, аъзолари сокин туришидир”. Айтилади: “Хушуъ намозда қастни жамлаш ва уёқ-буёққа алангламаслик”.
“Улар беҳуда (сўз ва ишлар)дан юз ўгирувчидирлар”. وَالَّذِينَ هُمْ عَنِ اللَّغْوِ مُعْرِضُونَ
Уламолар бу оятдаги беҳуда нарсаларга ботил ишлар, гуноҳлар ва ширк келтиришни ҳам қўшганлар.
“Улар закотни адо этувчидирлар”. وَالَّذِينَ هُمْ لِلزَّكَاةِ فَاعِلُونَ
Муфассир уламолар “закот” икки хил тафсир қилинишини айтадилар. Биринчиси: закотни адо қилиш доимий равишда нафсни ширкдан ва гуноҳлардан поклашдир. Иккинчиси: молининг закотини бериш. Зеро, ҳар иккиисида ҳам нафсни поклаш бор.
“ Улар авратларини (ҳаромдан) сақловчидирлар. وَالَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَافِظُونَ ( Илло, ўз жуфти ҳалоллари ва қўл остидагилар (чўрилар) бундан мустаснодир. إِلَّا عَلَى أَزْوَاجِهِمْ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ. Бас, албатта, улар маломат қилинувчи эмаслар. فَمَنِ ابْتَغَى وَرَاءَ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الْعَادُونَ Бас, кимки шундан ўзгани (ҳаром қилинган нарсаларни) истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошувчидирлар”.
Комил мўмин шаҳвоний хоҳишини ўз аёлидан бошқа билан қондирмайди. Уламолар шаҳватини ўз аёлидан бошқа йўллар билан қондиришнинг барча турлари ҳаромлигини ушбу оятдан олганлар. Шунингдек, ушбу оят мутъа (вақтинча) никоҳнинг мумкин эмаслигига ҳам далил бўлади.
) وَالَّذِينَ هُمْ لِأَمَانَاتِهِمْ وَعَهْدِهِمْ رَاعُونَУлар (мўминлар) (одамларнинг берган) омонатларига ва (ўзаро боғлаган) аҳд-паймонларига риоя этувчидирлар.
Аҳд-паймон деганда аввло алмисоқда Аллоҳ таолога берган имон келтиришга ва ибодат қилишга бўлган вада, қолаверса, инсонлар ўртасидаги савдо-сотиқ, никоҳ ва бошқа аҳд-паймонлар тушинилади.
وَالَّذِينَ هُمْ عَلَى صَلَوَاتِهِمْ يُحَافِظُونَ (9) أُولَئِكَ هُمُ الْوَارِثُونَ (10) الَّذِينَ يَرِثُونَ الْفِرْدَوْسَ هُمْ فِيهَا خَالِدُونَ Улар намозларини асрагувчи (вақтида адо этувчи)дирлар. Айнан ўшалар меросхўрдирлар – Фирдавс (жаннати)га ворис бўлишиб, улар у ерда (жаннатда) мангу қолувчидирлар.
Дунёда яшарканмиз ҳар биримиз уй, автоулов, зебу зийнат ва яна бошқа нималаргадир эгалик қиламиз ва буни даъво ҳам қиламиз. Қиёмат куни эса ягона мулк эгаси Аллоҳ таолодир. Бандаларнинг эса устида бир қарич мато ҳам бўлмайди. Ана шундай кунда Аллоҳ таолонинг абадий меросхўрлари юқридаги сифатларга эга бўлган бандалардир.
Фирдавсни муфассирлар меваларнинг турли навларини ўзида жамлаган боғ ёки жаннатнинг энг тўриси деб тафсир қиладилар.
Мана шундай сифатларга эришиб, Фирдавс жаннатларини мерос қилиб олиш барчаларимизга насиб этсин.
Асака туман “Муҳйиддин Саҳҳоф” масжиди имом-хатиби Зоҳидов Муҳаммадали тафсир китоблари асосида тайёрлади.
