Уни ўзимдан афзалроқ кўрдим
Ҳазрат Умар разияллоҳу анҳуга ҳанжар урилганидан кейин ўғли Абдуллоҳга:
— Эй Умарнинг ўғли Абдуллоҳ! Мўминларнинг онаси Оишага бориб Умар Сизга салом айтди, дегин. Сўнг икки соҳибимнинг ёнларига дафн қилинишимга изн сўра! (Яъни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Абу Бакр разияллоҳу анҳунинг ёнларига) – деди.
Оиша разияллоҳу анҳо:
— Мен ўзим учун хоҳлаган эдим, бироқ уни ўзимдан афзалроқ кўрдим, – деди.
Абдуллоҳ қайтиб келган эди Умар разияллоҳу анҳу сўради:
— Нима хабар билан келдинг?
— Эй мўминларнинг амири! Сизга изн берди, – жавоб берди Абдуллоҳ.
Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
(“Қабасот”дан)
