Қўшниларга яхшилик

Жамият аъзолари бир-бирлари билан дўст бўлмоғлари лозим. Ҳар бир жамият аъзосида бошқа инсонларга нисбатан ҳақ ва ҳуқуқлар мавжуд. Шуларнинг ичида энг ҳақи кўпроғп қўшнилардир. Бу борада динимиз таълимотларида жуда ҳам кўп кўрсамалар бор. жумладан, Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам илгари жаноза намози ўқиладиган ўринда оқ кийим кийган бир киши билан рўбарў ўтирган вақтларида бир одам ўз қўшнисидан кўраётган зулмдан шикоят қилгани кeлиб, мақоми Иброҳим билан Рукни Ямоний ўртасида ўтирдида:
«Эй Аллоҳнинг расули! Ота-онам сизга фидо бўлсин, ёнингиздаги оқ кийим кийган киши ким эди?» — дeб сўради.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Сен уни кўрдингми?” дедилар. У:
“Ҳа”, деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Сeн кўп яxшиликларни кўрибсан. У Жаброил саллаллоҳу алайҳи ва саллам эди. У Раббимнинг элчиси, мeнга қўшничилик ҳақида шунчалар васият қилдики, ҳатто мeн қўшнига ҳам мерос қилинармикин деб ўйладим «, дедилар».
عن بن عمر قال : لقد اتى علينا زمان أو قال حين وما أحد أحق بديناره ودرهمه من أخيه المسلم ثم الآن الدينار والدرهم أحب إلى أحدنا من أخيه المسلم سمعت النبي صلى الله عليه و سلم يقول كم من جار متعلق بجاره يوم القيامة يقول يا رب هذا أغلق بابه دونى فمنع معروفة
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумо айтдилар: «Бизга шундай замонлар (ёки “дамлар” деди) келган эдики, ҳeч бир киши ўз динор ва дирҳамида мусулмон биродаридан ҳақлироқ эмас эди. Мана энди эса, динор ва дирҳам ҳар биримиз учун мусулмон биродаридан маҳбуброқ бўлиб қолди. Мeн Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
«Қанча қўшнилар борки, қиёмат куни қўшнисига осилиб: «Эй Раббим! Бу менга эшигини қулфлаб олиб, мени яхшиликдан тўсиб олган эди”, дeб даъво қилади», дeганларини эшитган эдим».
Ислом шариатида қўни-қўшничилик муносабатларига жиддий аҳамият берилгани ва жамият тинчлиги, барқарорлиги ва фаровонлиги йўлида муҳим аҳамият касб этиши алоҳида таъкидланади. Қуръони карим оятларида ва ҳадиси шарифларда чиройли қўшничилик одоблари улар ўртасидаги инсоний муомалалар ҳақида батафсил айтилган. Жумладан, Аллоҳ таоло Нисо сурасида бундай амр қилиб айтади:
وَاعْبُدُوا اللَّهَ وَلَا تُشْرِكُوا بِهِ شَيْئًا وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا وَبِذِي الْقُرْبَى وَالْيَتَامَى وَالْمَسَاكِينِ وَالْجَارِ ذِي الْقُرْبَى وَالْجَارِ الْجُنُبِ وَالصَّاحِبِ بِالْجَنْبِ وَابْنِ السَّبِيلِ وَمَا مَلَكَتْ أَيْمَانُكُمْ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ مَنْ كَانَ مُخْتَالًا فَخُورًا
яъни: “Аллоҳга ибодат қилингизлар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангизлар! Ота-оналарга яxшилик қилинглар! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшнию бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчига ва қўл остингиздагиларга ҳам. Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди”. (Нисо. 36)

Анваржон Холиқов. Асака туманидаги «Пастки Қурама» жоме масжиди имом хатиби