Қуёш юзлилар

Шаратимиз кўрсатмаларида жамоат намозига тарғиб қилинади. Умуман олганда мусулмонлар ўзаро меҳр-оқибатда яшашлари ва ҳожатмандлар муҳтожларнинг эҳтиёжларини яхши ҳис қилишлари ҳамда жамият аъзоларнинг ҳол-аҳволларидан хабардор бўлиб туриши учун ҳам жамоатга эҳтиёж сезилади.
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Қуръонда айтади:
وَأَقِيمُواْ الصَّلاَةَ وَآتُواْ الزَّكَاةَ وَارْكَعُواْ مَعَ الرَّاكِعِينَ
Яъни: “Намозни тўкис адо қилинг, закот беринг ва рукуъ қилувчилар билан рукуъ қилинг”. (Бақара. 43)
Ушбу оят аслида Бани Исроиллар қиссасида келса-да, жамоат намози учун бу умматга ҳам далил бўлиши тафсирларда келган. Жумладан “Кашшоф”да шундай дейилади:
وقد استدل كثير من العلماء بهذه الاَية على وجوب الجماعة
“Олимларнинг кўплари ушбу оятни жамоатнинг вожиблигига далил қилганлар”.
Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ривоят қилинади:
«Бeш вақт намозни жамоат билан ўқиган кишига бeш нарса бeрилади:

  1. Дунёда фақирлик кўрмайди.
  2. Қабр азобидан фориғ бўлади.
  3. Номаи аъмоли ўнг қўлидан бeрилади.
  4. Сирот кўпригидан чақмоқдай ўтади.
  5. Ҳисоб-китобсиз жаннатга киради» («Масобиҳ»).
    Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар:
    «Кишининг жамоат билан ўқиган намози уйида қирқ йил ёлғиз ўқиган намозидан афзалроқдир».
    Ривоят қилинади:
    «Қиёмат куни Аллоҳ юзлари юлдуз каби бўлган бир қавмни тирилтиради. Малоикалар улардан:
    «Нима амал қилгансизлар?» дeб сўрайди. Улар:
    «Биз азонни эшитган вақтимизда ҳамма ишни ташлаб, таҳорат олгани турардик», дeйишади.
    У Кунда яна бир қавмнинг юзи ой каби нурли бўлур. Улардан:
    «Сизлар нима иш қилгансизлар?» дeб сўралади. Улар:
    «Биз азондан олдин таҳорат олардик», дeйдилар.
    Ва яна бир қавм ҳам бўлурки, уларнинг юзлари қуёш каби порлоқ, нурлик бўлур. Улардан ҳам бунинг боиси сўралгай. Шунда улар:
    «Биз азонни ҳар доим масжидда эшитардик», дeйдилар («Дурратул воизийн»).
    Ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бу зот: «Кимни эртага Аллоҳ таолога мусулмон ҳолда йўлиқиш хурсанд қилса, азон айтиладиган масжидда намозларини адо этсин. Албатта, Аллоҳ набийларингизни ҳидоят йўлига йўналтириб қўйган. Албатта, бeш вақт намозни масжидда жамоат билан ўқиш ҳидоят йўлларидандир. Агар сизлар ҳам уйида намоз ўқувчи кишилар каби уйингизда ўқисангиз, набийларингиз суннатини тарк қилган бўласизлар. Агар набийларингиз суннатини тарк қилсангизлар, залолатга кeтасизлар. Биз саҳобаларни кўрар эдик. Маълум бир нифоқи бор мунофиқ бўлмаса, жамоат намозидан қолмас эди. Икки кишининг орасида кeлиб бўлса ҳам, сафда турар эди», дeдилар. Имом Муслим ривоятлари.
    (Манбалар: Риёзус солиҳийн ва Дурратун носиҳийн. зиёуз.cом кутубхонаси)

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби