Ўлим пайтидаги жўмардлик

Ўлим пайтидаги жўмардлик
Ярмук ғазотида Ҳузайфа Адавий сув кўтариб олиб амакисининг ўғлини қатл қилинганлар орасидан қидира бошлади. У:
— Бир қултум сув ичсам эди, – деяётган эди.
Қараса, жароҳатланиб, ўлим тўшагида ётган экан.
— Сув ичириб қўяйми? – сўради Ҳузайфа.
Боши билан “ҳа” ишорасини қилди. Шу маҳал бошқа бир одамнинг “Оҳ!” деб инграгани эшитилиб қолди. Ҳузайфага “Ўшанга олиб бор” деб ишора қилди. Ҳузайфа қараса Ҳишом ибн Ос экан. Ҳишом энди сув ичмоқчи бўлган эди, учинчи одамнинг инграганини эшитиб қолди.
У ҳам сувни ўша ҳамроҳига илинди. Ҳузайфа бориб қараса, учинчи кимса жони узилибди.
Қайтиб Ҳишомга келди. У ҳам жон топширган. Амакисининг олдига келиб қараса, у ҳам омонатни Ҳаққа топшириб бўлган эди.
Аллоҳ таоло улардан рози бўлсин.

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби
(“Қабасот”дан)