Халқ билан мулоқот

Бутун инсониятни ларзага солаётган коронавирус эпидемиясидан ташвишланиш ўринсиз деб бўлмайди, чунки бу пандэпидемия жуда ҳам тез ёйилиши фактларда тасдиқланмоқда. Унинг хатари ҳам юқори бўлганлигидан бутун дунёнинг диққат марказида турибди. Лекин ўринсиз ваҳима қилишнинг ҳам ҳожати йўқ.
Ваҳима қилмаслик эса, эътиборсизлик дегани ҳам эмас. Шунинг учун унинг чора тадбирларини кўриш бизнинг вазифамиз. Фақат ортиқча саросимага тушишнинг кераги йўқ.
Айни дамда Республикамиз миқёсида бу эпидемиянинг ҳолати жуда ҳам хатарли эмаслиги оммавий ахборот воситаларида очиқ-ойдин айтиб турилибди. Бироқ ўз вақтида чора кўрмаслик биз ўйлагандан кўра ҳам ёмонроқ оқибатга олиб келиши мумкин.
Шунинг учун халққа тўғри ҳолатни етказиб бериш, ортиқча саросимага тушмасликка тарғиб қилиш ҳам бугунги куннинг эҳтиёжи. Бу барчамизнинг вазифамиз. Шу жумладан масжидларимиз ходимлари ҳам фаол бўлишлари лозим.
Шу масъулият юзасидан Асака туманидаги “Ҳолмадодхоҳ” жоме масжиди имом хатиби ва масжид ходимдлари халқимизга бугунги кун вазияти юзасидан тўғри тушунчалар олиб бормоқдалар.

Асака туман имом хатиблиги ахборот бўлими