Ёшлар билан мулоқот

Ёшлар билан мулоқот
Бизларнинг келажагимиз бўлмиш ёшлар тарбияси бизнинг доимий ва долзарб вазифаларимиздан биридар. Муҳтарам Президентимиз ҳам илм-фан ва ёшлар маънавияти ҳақида кўп бора таъкидламоқда. Жумладан шундай деди:
“Нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади. Шарқ донишмандлари айтганидек, “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир”! (Олий Мажлисга Мурожаатномасидан)
Халқимизнинг маънавияти ва маърифатини юксалтиришда имом-хатиблар ҳаммадан ҳам олдинги сафларда бўлишади. Туманимиздаги “Мирзо Шариф” жоме масжиди имом-хатиби С. Йўлдошев 51-мактабнинг юқори синф ўқувчилари билан мулоқотда бўлди.
Тадбирда илм ва маърифат ҳақида тушунчалар берилди, илмга тарғиб қилгувчи оят ва ҳадислардан иқтибос келтирилди.