Юрт ободлигига ҳисса қўшамиз

Юрт ободлилига ҳисса қўшамиз
Юртимизга гўзал баҳор қадам ташлади. Борлик ўз жилоларига буркана бошлади. Табиат ўзининг бор ҳусну-тароватини намойиш қилишни бошламоқда.
Яратганга шукрлар бўлсинки, юртимиз унумдор ерлардан иборат. Иқлими фаровонликка мойил. Агарчи бир новданинг белига нам тегиб қолса ҳам кўкаришни бошлайди.
Шундай жаннатмакон юртда юрт ободлигига масжидларимиз ходимлари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқдалар. Бу билан, ҳам Яратганга шукрона, ҳам ризқу-насибамизга ҳисса, ҳам халққа ибрат ва намуна бўлишлик бор.
“Муҳиддин саҳҳоф” жоме масжиди ходимлари ҳам имом-хатиб М. Зоҳидов раҳбарлигида кўчат экаиш ва атроф-муҳитни тозалаш ишларини бошлаб юбордилар.