Қабасот китоби нашрдан чиқди

 

بسم الله الرحمن الرحيم* الحمد لله رب العالمين*و الصلاة و السلام على سيدنا محمد و على آله و أصحابه أجمعين*

Сайтимиз мухлисларига хуш хабар!

Сайтимизда бериб борилаётган Туманимиз бош имом хатиб Шаҳобиддин Парпиевнинг “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётидан лавҳалар” китоби (Аҳамад Муҳаммад Ассофнинг “Қабасотун мин ҳаётир Расул” китобининг таржимаси) нашрдан чиқди.

Китобда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг, саҳобаларнинг ва улардан кейин келган улуғ зотларнинг ибратли ҳаётларидан қизиқарли лавҳаларни ўқишингиз мумкин.

Китоб оммага мўлжалланган бўлиб, содда ва равон ўзбек тилида ёзилганлиги сабабидан ўқувчини тез ўзига жалб қилади ва чарчатиб қўймайди деган фикрдамиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 23 январдаги 387-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланиб, “Мовароуннаҳр” нашриётида босилди.

Ҳажми: 360 бет

ISBN: 978-9943-12-521-6

Муқоваси: қаттиқ

Мурожаат учун телефон рақами: +998-93-787-27-52