Илм йўлини тутганлар

Илм инсонни дунё ва охиратнинг бахту-саодатига етакловчи омил. Жамият ва инсоният тараққиёти ҳам илм биландир. Шунинг учун Аллоҳ таоло илм аҳлининг даражасини ҳам юқори кўтариб қўйган. Бу ҳақда шундай марҳамат қилинади: Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло илм аҳли ҳақида шундай марҳамат қилган:

يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ

Яъни: “Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир”. (Мужодала. 11)
Шунингдек дин илмларини Ўзи хоҳлаган бандасига то қилади ва бу ўша инсонга Аллоҳнинг яхликни ирода қилишига ишора бўлади.
Муовия разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг:
“Аллоҳ кимга яхшилик қилишликни ирода қилса уни динда фақиҳ қилиб қўяди” деганларини эшитдим. (Бухорий ривояти)
Абу Дардо разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким илм излаб йўлга чиқса Аллоҳ унинг учун жаннатга йўлни енгил қилиб қўюр. Шубҳасизки, фаришталар илм истагувчига розилик билан қанотларини ёзурлар. Шубҳасизки, илм истагувчига ҳатто сувдаги балиққача, осмон ва ердаги зотлар истиғфор айтур. Шубҳасизки, олимнинг обиддан афзаллиги ойнинг бошқа юлдузлардан афзаллиги кабидур. Албатта, олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидурлар. Улар динор ҳам, дирҳам мерос қилмаганлар. Улар илм мерос қилганлар. Ким ундан олса, улкан насиба олибди” дедилар. (Ибн Можа ривояти)
Илм Аллоҳ таоло томонида ато этилжак шунчалар улуғ неъмат экан, илм йўлига тушганлар бу йўлда ниятларини холис қилишлари, Аллоҳнинг розилигини қасд қилишлари лозим. Акс ҳолди ҳидоятсиз илм иноснни янада тубанликка етаклаши ҳам бор.
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий (раҳимаҳуллоҳ) айтади:
“Таълим олувчи муҳтож бўладиган нарсанинг энг биринчиси – олган илми билан фойдаланиши ва ўзидан ўрганаётган кишига фойда бериши учун ниятини тўғирлаб олишдир. Агар ниятини тўғирламоқчи бўлса, тўртта нарсани қасд қилиши лозим.
1. Илм олиш билан жоҳилликдан чиқишни ният қилиш . Чунки Аллоҳ таоло:
«Айтинг: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!» (Зумар, 9), деб айтган.
2. Илми билан халққа фойда келтиришни ният қилиш . Чунки Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Инсонларнинг энг яхшиси инсонларга фойдаси кўпроқ тегадиганидир», деганлар.
3. Таълим олиш билан илмни тирилтиришни ният қилиш . Чунки инсонлар таълим олишни ташлаб қўйса, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Илм кўтарилишидан олдин илмни ўрганинглар», деб айтганларидек, илм кетиб қолади. Илмнинг кўтарилиши кетиб қолишидир.
4. Таълим олиш билан бирга илмга амал қилишни ният этиш, аксини эмас. Чунки илм амал учун асбобдир ва амалсиз асбобни талаб қилиш беҳуда ишдир, худди илмсиз амал бекор бўлганидек”. (Бўстонул орифийн. зиёуз.cом кутубхонаси)

Норбўтаев Турсунали. Асака туманидаги “Мирзо Шариф” жоме масжиди мутаваллиси.