Фарзандлик бурчлари

Жамият аъзоларининг ўзларига муносиб вазифа, бурч, ва ҳақлари бор. Муқаддас динимиз таълимотларида ҳар бир жамият аъзосига алоҳида эътибор қаратилган.хусусан фарзандалрнинг ҳам ўз ота ва оналари олдида бурч ва вазифалари мавжуд.

Қуръони каримнинг бир неча сураларида ота-онага яхшилик қилиш, уларга эҳтиром кўрсатиш, эҳтиѐжларини қондириш фарзанд зиммасидаги энг муҳим бурчлардан экани таъкидланган ҳамда бу нарса худди намоз каби ибодат даражасига кўтарилган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

Яъни: “Раббингиз Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй инсон), агар улардан бири ѐки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ѐшига етишса, уларга “уф!” дема ва уларни жеркима! Уларга доимо ѐқимли сўз айт! Уларга меҳрибонлик билан хорлик қанотини паст тут ва (дуода) айт: “Эй Раббим, мени гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!” (Исро сураси, 23-24-оятлар).

Аллоҳ таоло бандаларини ота-оналарига яхшилик қилишга буюрган. Отаонага яхшилик қилиш фарздир, уларни ранжитиш эса улкан гуноҳдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Улкан гуноҳларнинг энг каттаси Аллоҳга ширк келтириш ва ота-онага оқ бўлишдир”, деганлар (Имом Бухорий). Шунинг учун ҳам уларга ҳар қанча яхшилик, хизмат қилинса ҳам камлик қилади

Айниқса оналаримизни бошга кўтаришга, уларга ҳамиша шафқатли, хокисор бўлишга, хизматларини қилишга буюрилганмиз. Фарзандини тўққиз ой қорнида авайлаб кўтариб юриш, ҳомиладорликнинг қийноқ-азобларига бардош бериш, туғиш чоғида машаққат, туққанидан сўнг икки-уч йилгача бағридан бўшатмай, қўлидан қўймай ардоқлаб парваришлаш, боласи учун бир тунни ўн беш-йигирма бўлакка бўлиб оромдан кечиш, ҳатто улғайиб, уйли-жойли бўлиб кетганида ҳам меҳрини, шафқатини, марҳаматини аямаслик фақат оналаргагина хос хусусиятдир.

Оталар ҳам ўз навбатида фарзандлари камоли йўлида катта хизматлар қилишади. Болаларини боқиш, уларга маскан топиш, кийим-кечаги ва рўзғор ашѐларини ҳозирлаш, касб-ҳунар ўргатиш, таълим бериш, уйлаб-жойлаш каби юмушлар улар зиммасидадир. Халқимиз бежизга «Ота рози – Худо рози» демайди

Бу борада Фахри коинотдан жуда кўп кўрсатма ва тавсиялар борки, қуйида улардан айримларини келтириб ўтамиз:

«Ота-оналарининг кексалик вақтида ҳар иккисини, бирорталари вафот этишган бўлса ҳаѐтдагисини рози қилмаган фарзанд хор бўлсин, хор бўлсин, хор бўлсин».

«Отага муҳаббатингни сақла, агар сен отага бўлган муҳаббатингни йўқотсанг, Аллоҳ сени турли файзлардан маҳрум қилади».

«Отага итоат қилмоқ Аллоҳга итоат қилмоқдир».

«Бола ота-онасидан қайси бирини хафа қилса, уни рози қилмагунича Аллоҳ боладан рози бўлмайди. Агар ота-она болага зулм қилишса ҳам уларни ранжитмаслиги зарур».

«Ота-онага осий (оқ) бўлиш гуноҳларнинг ширкдан кейинги энг улканидир».

«Ота-онани ҳақорат қилиш одам қиладиган қабоҳат ишларнинг энг ѐмонидир».

«Бир одам касалманд онасини ўзи овқатлантирса, сув ичирса, таҳоратига қараса, орқасида опичлаб кўтариб юрса ҳам она ҳаққининг юздан бирини адо этмаган бўлади».

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туманидаги «Муҳаммадсолеҳ» жоме масжиди имом-хатиби