Биринчи бўлиб меҳмон кутган инсон

Биринчи бўлиб меҳмон кутган инсон
Биринчи бўлиб меҳмон кутган инсон Иброҳим алайҳисссаломдир. Иброҳим алайҳиссалом “Абу Зийфон”(меҳмонлар отаси) дея куняланганлар. У зот бир ҳовли қуриб унинг тўрт томонидан эшик очганлар. Иброҳим алайҳиссалом меҳмон талабида бир неча масофа юрардилар ва у зот меҳмонлар билангина овқатланар эдилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
”Биринчи бўлиб меҳмон кутган, биринчи бўлиб мўйловларини қисқартирган, илк бор оқликни кўрган, (соч ва соқолларида) тирноқларини қисқартирган кишиларнинг биринчиси, ҳамда ўғли бир юз йигирма ёшлигида биринчи бўлиб хатна қилинган инсон Иброҳим алайҳиссаломдир”.
Меҳмоннинг қўлидан ушлаб очиқ юз билан уйга таклиф қилинади. Меҳмонга хурсандчлик билан боқади. Меҳмонни имкон қадар меҳрибонлик ва лутф ила икром қилмоқ лозим.
Авзоийдан:- ”Меҳмонни ҳурмат қилиш қандай бўлади?”-деб сўралди. У киши: -”Очиқ чеҳралик ҳамда яхши гапирмоқ билан” -дея жавоб бердилар.
Ҳозирлаб қўйилган таом ва ичимлик дарҳол келтирилади. Ичимлик ва таомни меҳмоннинг олдига қўяди, бирга ўтирмайди. Иброҳим алайҳиссалом ҳам шундай қилганлар.
Меҳмон учун қўйилган нарсалар кўп бўлса ҳам исроф саналмайди. Меҳмонга қўйган нарсаларини қийматламайди. Чунки бундай қилиш бахилликдир. Меҳмон учун энг покиза ва ҳалол таомлар ихтиёр қилинади.
Аллоҳ таоло исроф қилгувчиларни ёқтирмаслиги ҳақида Қуръони каримнинг бир неча ўринларида келган. Шундай бўлиши билан бирга меҳмонга қўйилган нарсалар қанчалик кўп ва қимматбаҳо нарса бўлмасин исроф ҳисобланмайди. Бунинг ҳам шарти бор, бундай ҳолатда мезбон фақат Аллоҳ таолодан савобни умид қилиши ва фахр, риёдан узоқда бўлиши лозим.
Меҳмон ёмон кўрадиган ва тоқати етмайдиган ҳолатларни келтириб чиқармайди. Ким меҳмонни ёмон кўрса Аллоҳ ҳам уни ёмон кўради.
Меҳмонларга ўз қўли билан хизмат қилади, хизматни аҳли байтига топшириб қўймайди. Иброҳим алайҳиссалом ҳам меҳмонларга ўз қўллари билан хизмат қилганлар. Меҳмоннинг олдига ҳузуридаги энг яхши нарсаларни келтиришдан бошлайди.
Юқорида ўтганидек, Иброҳим алайҳиссалом меҳмонларга ўз қўллари билан бузоқни сўйиб, пишириб келдилар. Бу ишни аҳли байтига топшириб қўймадилар ва ҳузурларидаги энг яхши нарсани яъни, бузоқни сўйиб сарид қилиб бердилар.

Асака туман Маъмирқори номли масжиди
Имом хатиби А.Мўминов.