Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Алҳамдулиллаҳ. Жаноби Ҳақ субҳоннаҳу ва таолага беҳисоб ҳамду саноларимиз, ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллолоҳу алайҳи васалламга саловат ва саломлар бўлсин.
Ушбу улуғ ойда ожизоналик билан қилаетган ибодатларимизни, тутаётган рўзаларимизни Ҳақ Таоло ўз даргоҳида қабул қилиб гуноҳларимизга каффорат қилсин.
Куни кеча муборак рамазон ойининг сўнгги таровиҳ намозини адо этдик, муборак ойнинг 19-куни эса вилоятимиз бўйлаб барча жоме масжидларида йигирма кун давом этган хатми Қуръонлар ўз ниҳоясига етди. Туманимиздаги кўплаб масжидлар қатори бизнинг Холид ибн Валид жоме масжидимизда ҳам Қуръони Каримга бўлган муҳаббатидан Каломуллоҳни тинглаб завқ олиш ҳамда дунё ва охиратда ваъда қилинган ажру савобларга эга бўлиш мақсадида бўлган минглаб мусулмонлар иштирокида Хатми Қуръоннинг якуни адо этилди.
Аллоҳ таоло қилинган ибодатларни ўз даргоҳида қабул айлаган бўлсин. Каломуллоҳни эшитиб, маъноларини тушуниб унга амал қилишлик ҳаммамизга насиб этсин. Шундай хатмларга яна узоқ йиллар давомида такрор ва такрор, омонликда иштирок этишга Аллоҳ таоло ҳаммамизни муяссар қилсин.
Ушбу ой Аллоҳ таолонинг биз бандаларига берган неъмати, раҳмати бўлиб, рўзасини тутиб, холис Аллох учун иймон билан савоб умидида ибодат билан ўтказган инсонлар учун жуда улуғ ваъдалар берилган. Аллоҳ субханаҳу ва таоло ҳаммаларимизга ушбу ваъдаларга етишиш бахтини муввафақ айласин.
Масжидимизда ўтган хатми Куръонни бошидан охиригача Қуръон тиловат килиб берган қори акаларимизнинг ҳам ажрларини кўпайтириб, мартабаларини улуғ қилган бўлсин. Ушбу ўринда хизмат қилган қориларимиз ҳақида қисқача маълумот бериб ўтишни лозим деб билдик.
- Шерматов Аҳмаджон. Андижон вилояти Мархамат туманида 1978 йилда туғилган. 1998 йилда Тошкентдаги Имом ал бухорий номидаги Олий Ислом институтини тамомлаган. Масжидимизда 2012 йилдан буён мунтазам таровеҳ хатм Куръонларда иштирок этиб келади.
- Парпиев Аслиддин Шахобиддинович, 1984 йилда Андижон вилояти Асака туманида таваллуд топган, маълумоти ўрта, масжидимизда 2006 йилдан бери тарових хатми Куръонларда ва масжид хаёти фаол иштирок этиб келади.
- Абдуҳалимов Аъзамжон Абдумалик ўғли, Андижон вилояти Избоскан туманида таваллуд топган. 2015 йилдан буён “Саййид Муҳйиддин Махдум” ислом ўрта махсус билим юртида таҳсил олмокда бу йил масжидимизда иккинчи йил таровиҳ хатми Куръонда катнашишлари.
Аллоҳ Таъоло бизнинг ва ер юзидаги барча масжидларда якунига етган таровиҳ ва хатм Қуръон ибодатларини бардавом этишлик билан қабул қилган бўлсин, бу эзгу ибодатлар йўлида жони ва моли билан хизматда бўлган мўмин-мусулмонларни ажр-у савобларини кўпайтириб берган бўлсин. Барчамиз ушбу муборак ой якунидан кўнгилларда махзунлик ила шод-у ҳуррамликка тўлмоқдамиз. Кейинги шу йилларга ва рамазонга барчамизни кўпайишиб, иттифоқликда етказишини роббимиздан илтижо қилиб сўраймиз.
Ассаламу аълайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.


