Масжидимизда хайрия тадбири

“Холид ибн Валид” жоме масжидида хайрия тадбири
Хайру-эҳсон ва саховат халқимизнинг азалий олийжанобликларидан биридир. Бу халқ айниқса ташвишли кунларда барчага ўрнак намуна бўлганига тарих гувоҳ. Хусусан иккинчи жаҳон урушида халқимизнинг бағрикенглиги оламларда достон бўлган.
Бутун дунё халқлари коронавирус эпидемиясидан ташвишга тушиб турган айни дамларда мусулмонлар доимгидеки ўрнак бўладилар. Хусусан юртимизда мазкур эпидемия аниқланиб, айрим инсонлар шошилиб ташвишга тушиб қолиши эҳтимоли бўлган шу кунларда ота-боболаримиздан қонларимизга сингиб кетган олийжаноблик давом этмоқда.
Хусусан Асака туманидаги “Холид ибн Валид” жоме масжиди томонидан хайрия тадбири ўтказилди. Қўй сўйиб кам таъминланган оилаларга эҳсон қилинди. Шунингдек туманда истиқомат қилгувчи ногиронларнинг уйларидан хабар олинди. Уларнинг ўксик қалбларига малҳам бўлди.

Улуғбек қори Йўлдошев Асака т. “Холид ибн Валид” жоме масжиди ходими